“Манчестер Сити” қандай жазога тортилади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

The Athletic нашри экспертлари «Манчестер Сити» клуби молиявий қоидаларни бузгани учун қандай жазога тортилиши мумкинлигини маълум қилди.

Хабарларга кўра, «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ деярли барча айбловлар бўйича айбдор, деб топилган. Клубга танбеҳ бериш, жарима солиш, очколарини олиб ташлаш ёки Премьер-лигадан четлатиш каби жазолар қўлланиши мумкин.

Қайд этилишича, «Манчестер Сити»дан очколар олиб ташланиши мумкин. Бу санкция қарор қабул қилинганидан кейин кучга киради. Иккинчи ҳолатда клубнинг аввалги чемпионлик унвонларидан маҳрум қилиниши эҳтимоли ҳам пайдо бўлади.

Премьер-лига қоидаларининг W.51.7-бандига кўра, махсус комиссия қоидаларда кўрсатилган бир нечта жазо чораларини биргаликда қўллаши ёки зарур, деб ҳисоблаган бошқа санкцияларни жорий этиши мумкин.

Бироқ ҳар қандай жазо аниқланган қоидабузарликларга мутаносиб бўлиши керак. Акс ҳолда, санкция апелляция жараёнида бекор қилиниши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!