"Манчестер Сити" сотиб олмоқчи бўлган футболчининг нархи арзонлашди
"Интер" клуби раҳбарияти словакиялик ҳимоячи Милан Шкриньярнинг трансфер нархини туширишга қарор қилди.
"Нерадзуррилар" аввалига 25 ёшли футболчини 80 миллион еврога баҳолашаётган эди. Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, энди улар Миланни 70 миллион еврога ҳам қўйиб юборишга тайёр. Унга эса "Манчестер Сити" асосий харидор ҳисобланади.
Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар