"Манчестер Сити" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси учун яна курашга қўшилди
"Манчестер Сити" ўтган ёзги трансферлар ойнасида "Вест Хэм"дан Лукас Пакетани сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин "болғачилар" таклифни рад қилиб, футболчини олиб қолишга муваффақ бўлди. Орадан бир йил ўтиб, "шаҳарликлар" яна бразилиялик учун курашга қўшилди.
"The Athletic" нашри хабар беришича, Пакетанинг товон пули 1 июндан 85 миллион фунтга айланади. "Манчестер Сити" унга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўтган сафарги муваффақиятсиз музокаралардан кейин манчестерликлар ярим ҳимоячининг агентлари билан алоқаларни узгани йўқ. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам "Сити"га ўтишга рози бўлади, лекин у таркибдаги ўз ўрнини кафолатланишини ҳам иcтайди.
Ўтган ёзги трансферлар ойнасида "Манчестер Сити"нинг кўплаб ўйинчиларига таклифлар келиб тушди. Қолганлар орасида Бернарду Силва ва Кевин де Брюйнеларга бу сафар ҳам қизиқишлар бўлиши аниқ. Шу сабабли, раҳбарият барчасига тайёргарлик кўриб қўймоқчи.
Лукас учун мавсум ажойиб ўтмоқда. У жамоаси таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди.
Фикрлар