"Манчестер Сити" яна бир юлдузни нишонга олди

  • 09.02.2026 23:06
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Бавария" вингери Майкл Олисега харидор бўлмоқда.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби юлдузи Майкл Олисе Англия Премьер-лигасининг грандлари назарига тушди. Хабарларга кўра, франциялик футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Икки жамоа ҳам Олисе учун ёзги трансферлар бозорида курашишга тайёр. "Бавария" ўз юлдузи учун 150 миллион талаб қилмоқда. Франциялик футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи жорий мавсумда умумий 33та учрашувда майдонга тушиб, 13та гол ва 24та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!