"Манчестер Сити" янги ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Педро Порро хизматларига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.
"ТЕАМtalk" нашри берган маълумотга кўра, лондонликлар ҳимоячи билан шартномани узайтириш устида ишламоқда. Бироқ "шаҳарликлар" Порро атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб турибди. "Шпорлар" футболчининг маошини сезиларли даражада оширишга тайёр ва бу орқали клуб Педрони жамоада сақлаб қолмоқчи. "Сити"нинг асосий вариантлари қаторида "Ньюкасл" вакили Тино Ливраменто ҳам бор.
Испаниялик футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳимоячи жорий мавсум Франк қўл остида 25 та учрашувда майдонга тушди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар