“Манчестер Сити” янгиликларни инкор этди
“Манчестер Сити” раҳбарияти “Наполи” марказий ярим ҳимоячиси Калиду Кулибали ва “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара трансфери бўйича расмий сўров юборгани ва муайян миқдорда пул таклиф қилганини инкор этди.
Хусусан, Гвардиола жамоаси Кулибалига 57 миллион евро миқдорда трансфер суммаси таклиф қилганини ёлғон бўлиб чиқди ва сенегаллик ҳимоячи учун бугунги кунда асосий даъвогар сифатида “Челси” тан олинмоқда.
“Бавария” вакили Алькантара эса “шаҳарликлар”га умуман керак эмаслиги айтилмоқда. Чунки Гвардиола қўл остида етарлича маҳоратли ярим ҳимоячилар бор. Испан футболчисини эса “Ливерпуль”да интизорлик билан кутишмоқда.
Фикрлар