"Манчестер Сити" ёзда "Интер" ҳимоячисини 100 млн еврога сотиб олишга тайёр
"Манчестер Сити" клуби ҳам "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр учун курашга қўшилди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” ёзги трансферлар даврида 24 ёшли словакиялик футболчи учун “нерадзуррилар”га 100 млн евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Шкриньяр учун шунингдек “Реал” ва “Барселона” каби жамоалар ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Милан Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартнмоаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар