
“Манчестер Сити”дан ҳеч қаёққа кетмайман!
“Манчестер Сити” етакчиларидан бири Фил Фоден бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.
- Ҳеч қандай янгилик қидираётганим йўқ. Мен ёш болалигимдан бери бу ердаман ва ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.
Айни пайтда ўзимни бирор бошқа жамоага ўтишимни тасаввур ҳам қила олмайман. Табиийки, олдинди сени нималар кутаётганини билмайсан, бироқ ҳозир бу жамоада ҳамма ишларим жуда яхши кетяпти, - деди Фил Фоден.
24 ёшли Фил Фоден клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир неча позицияда ўйнай оладиган универсал ҳужумчи 2017 йилдан бери “Манчестер Сити”нинг биринчи жамоасида тўп тепиб келмоқда.
Айни пайтда 140 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумкор футболчи асосий жамоада 297 та учрашувда майдонга тушиб, 97 та гол ва 57 та ассист қайд этган.
Фикрлар