“Манчестер Сити”ни икки футболчи тарк этиши мумкин

  • 17 декабрь, 15:25
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” футболчилари Рико Льюис ва Оскар Бобб яқинлашаётган қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Football Insider маълумотига кўра, Льюис жамоадаги ролидан қониқмайди ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.

Tecno

Бобб ҳам майдонга тез-тез тушишни хоҳлайди. Айтилишига кўра, унинг хизматларига “Кристал Пэлас” клуби қизиқмоқда. Лондониклар ҳимоячини ижарага олиши ёки тўлиқ трансфер қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, англиялик футболчи Бобб “шаҳарликлар” сафида барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда иштирок этиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлган. Рико эса 12 та ўйинда 2 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!