“Манчестер Сити”нинг икки дарвозабони кетмоқчи

  • 5 декабрь, 13:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётган “Манчестер Сити”нинг икки дарвозабони – Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти.

Tecno

Ҳар икки дарвозабон жаҳон чемпионати бўладиган 2026 йилда ўз мамлакатлари терма жамоаларига жалб этилишни режалаштирган.

Англия терма жамоасига номзод бўлган Жеймс Траффордга ёзда “Бёрнли”дан қайтганида асосий дарвозабон мақоми ваъда қилинган эди. Аммо клуб трансферлар ойнасининг охирги кунида Жанлуижи Доннаруммани қўлга киритганидан кейин 23 ёшли голкипер иккинчи планга ўтди.

33 ёшли германиялик Штефан Ортега эса, Доннарумма ва Траффорддан ортиб, умуман майдонга тушиш имкониятига эга бўлмаяпти.

Журналист Жек Гоган тарқатган хабарга кўра,  ҳар икки дарвозабон январь ойида ўзига мунтазам ўйин амалиёти берадиган жамоага ўтмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!