
"Манчестер Сити"нинг мағлубиятидан сўнг "Барселона" ўз рекордини сақлаб қолди
Хабарингиз бор, УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Мадриднинг "Реал" клуби билан тўқнаш келиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди.
Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг манчестерликлар "Барселона"нинг рекордини буза олиш имкониятидан маҳрум бўлди. Яъни "кўк-анорранглилар" 2013 - 2020 йиллар оралиғида Чемпионлар лигасининг уй стадионида кетма-кет 38 та учрашувда мағлубиятга учрамаган. "Шаҳарликлар" эса 2018 йилдан бери мағлубиятга учрамай, 35 ўйинлик серия қайд этаётган эди. Бироқ, кечаги баҳсда мана шу серия ҳам ўз ниҳоясига етди.
Мазкур кўрсаткич бўйича кучли 5 жамоа билан танишинг:
"Барселона" - 38 та
"Манчестер Сити" - 35 та
"Бавария" - 29 та
"Арсенал" - 24 та
"Ювентус" - 23 та
Комментарии