“Манчестер Юнатед” раҳбарияти нега Эрик тен Хагни ҳайдамаяпти?
“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасида ҳам, УЕФА Чемпионлар лигасида ҳам ишгончни оқлай олмаяпти.
Жамоа Чемпионлар лигасида ўз майдонида Туркиянинг “Галатасарой” футболчиларига 2:3 ҳисобида ютқазганидан кейин кўпчилик бош мураббий Эрик тен Хагнинг ишдан олинишини кутганди.
Бироқ клуб хўжайинларининг фикри бошчақа бўлиб чиқди. Улар жорий натижалар қониқарсиз эканига қарамай, нидерландиялик мураббийга ишонч билдиришда давом этади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Раҳбарият Эрик тен Хаг яқин орада жамоани бу вазиятдан олиб чиқиши ва янги босқичга кўтаришига қаттиқ ишонмоқда. Қолаверса, жамоадаги жароҳатлар туфайли 12 нафар ўйинчи сафдан чиққан бўлса-да, Эрик тен Хаг нолимай ишлашда давом этган клуб мутасаддиларига жуда маъқул келгани айтилмоқда.
Фикрлар