“Манчестер Юнайтед” 15 нафар футболчидан воз кечди

  • 01 Mar 10:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсум якунланганидан кейин “Манчестер Юнайтед”да катта ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда.

Tecno

Клуб акцияларининг 25 фоизини сотиб олган сэр Жим Рэтклифф “Манчестер Юнайтед”ни қудратли жамоага айланитиришни режалаштирган.

Англия матбуотининг ёзишича, жамоа таркиби кескин янгиланади. Айни пайтда жамоани тарк этиши лозим бўлган ўйинчилар рўйхати шакллантирилмоқда.

Ҳозирча, клуб хўжайинлари 15 нафар футболчига чиқиш эшикларини кўрсатишга тайёр. Manchester Evening News нашри бу ўйинчлар номини аниқлади.

Унга кўра, турли сабаблар туфайли Каземиро, Рафаэль Варан, Энтони, Жейдон Санчо, Донни ван де Бек, Ганнибал Межбри, Альваро Фернандес, Маркус Рэшфорд, Мейсон Гринвуд, Аарон Ван-Биссака, Виктор Линделоф, Факундо Пеллестри, Суфён Амрабат, Энтони Марсьяль ҳамда Том Хитон клубни бутунлай тарк этиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!