"Манчестер Юнайтед" 92 йиллик ёмон натижасини такрорлади
Англия премьер-лигасининг 26-турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб, 0:7 ҳисобида ғалаба қозонди. "Манчестер Юнайтед" 1931 йилдан бери илк бор 7 та гол ўтказиб юборди.
0:7 - МЮнинг 92 йиллик тарихидаги энг ёмон натижаси такрорланди. Шу кунгача клуб 1926-йилда "Блекберн", 1930-йилда "Астон Вилла" ва 1931-йилда "Вулверхэмптон"дан 0:7 ҳисобида мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда "қизил иблислар" фаворит сифатида кўрилган эди.
Фикрлар