"Манчестер Юнайтед" А Сериянинг энг қиммат футболчисини сотиб олиши ростми?

  • 14 декабря, 2022, 12:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леаонинг трансфери бўйича сўнгги пайтларда мунтазам миш-мишлар тарқалмоқда.

Tecno

Португалиялик ҳужумчига қизиқиш билдираётган клублар рўйхатида "Манчестер Юнайтед" ҳам бор. Бироқ “қизил иблислар” ҳалигача Леаога жиддий қизиқиш билдиришмаган. Бу ҳақда Manchester Evening News ўз саҳифаларида маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, Рафаэль Леао Трансфермаркт талқини бўйича ҳозирда А Сериянинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Портал мутахассислар португалиялик ҳужумчини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Рафаэль Леаонинг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию