"Манчестер Юнайтед" Аморим ўрнига номзодлар топиб қўйди

  • 19 февраля, 22:53
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" билан уч ой ишламоқда, аммо ҳозирча жамоанинг ўйинида сезиларли ўзгариш кузатилмаяпти. Ҳозирда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 15-ўринда жойлашган. Миш-мишларга кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти Аморимга шубҳа билан қарай бошлаган ва аллақачон бошқа мураббийларни кўриб чиқмоқда.

Tecno

"Transfer News Live" хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" эҳтимолий номзодлар рўйхатини тузмоқда. Ушбу рўйхатда Зинедин Зидан ва Маурицио Почеттино каби мутахассислар бор.

Почеттино ҳозирда АҚШ терма жамоасини бошқармоқда, Зидан эса 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасига мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
20/02/2025 09:56
Zidan yaxshi variant