Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Манчестер Юнайтед» Англияда янги ҳужумчи топди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета билан шартнома борасида дастлабки мулоқотларни бошлади.

«Кристал Пэлас» клуби марказий ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фаолиятини «Манчестер Юнайтед» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» янги ҳужумчи харид қилиш орқали Шешко учун рақобатни кучайтиришни режалаштирмоқда. Жан-Филипп Матета клубнинг спорт директори Жейсон Уилкокс диққат марказида турибди. Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчи сотиб олиш учун катта маблағ сарфлай олмаслиги, асосий эътибор эса ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланмоқда.

Хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед» ва Матета вакиллари ўртасида дастлабки мулоқотлар аллақачон ўтказилган.

Жорий мавсумда 29 ёшли француз футболчиси Премьер-лиганинг фақат биринчи турида майдонга тушган, шундан сўнг жароҳат олгани сабаб ўйинларда қатнашмаяпти.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Матетанинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ