"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг ўзидан яна бир футболчи олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга қизиқиш билдирмоқда.
"GiveMeSport" маълумотига кўра, "қизил иблислар"нинг 23 ёшли хавбекка бўлган қизиқиши сўнгги вақтларда анча кучайган. Яқин кунларда манчестерликлар футболчининг трансфери бўйича клуб билан расмий музокараларни бошлаши кутилмоқда.
Шу билан бирга, "Ноттингем Форест" раҳбарияти Андерсонни жамоада олиб қолиш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи. Манбага кўра, клуб футболчи учун жуда катта маблағ талаб қилади.
Андерсон жорий мавсум барча мусобақаларда 48 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар