"Манчестер Юнайтед" Бакайоко учун курашга қўшилди

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайоко фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, 22 ёшли франциялик футболчи учун “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари ўзаро кураш олиб боришмоқда. Айтиш лозимки, “аристократлар” Бакойоко учун 37 млн евро таклиф қилиб, бу борада етакчига айланиб олди.

Маълумот учун, Бакойоко якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 32та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!