“Манчестер Юнайтед” бир футболчи учун бештасидан воз кечмоқда

Сульшер “Манчестер Юнайтед” юқори марралар ва совринларга даъвогарлик қилиши учун ҳозир ўйнаётган футболчилардан кучли ижрочиларни трансфер қилиш кераклигини айтган эди. Ана шундай ўйинчиларидан бири “Наполи” вакили Калиду Кулибалидир.

“Манчестер Юнайтед” сенегаллик ҳимоячи учун талаб қилинаётган 90 миллион еврони топиш мақсадида беш нафар футболчидан воз кечишга тайёр.

Сульшернинг режаси бўйича ёзги трансферлар вақтида  клуб ҳимоячилардан Крис Смоллинг, Маркос Рохо ва Фил Жонс, шунингдек, ярим ҳимоя вакиллари - Жесси Лингард ҳамда Андреас Перейра билан хайрлашади.

Бу трансферлардан “Манчестер Юнайтед” 60 миллион евро ишлаб олишни мўлжалламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FarxodMaxmudovich
17/08/2020 23:42
Safsata