“Манчестер Юнайтед”: “Чойхона отмен!”

  • 13 мая, 2024, 16:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарият бош мураббий Эрик тен Хаг бошчилигидаги жамоа мавсумни муваффақиятсиз ўтказди, деб топди.

Tecno

Оқибатда 20 май кунига белгиланган анъанавий банкет бекор қилинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Манчестерликлар учун жорий мавсум 25 май куни тугайди. Шу куни Эрик тен Хаг шогирдлари Англия кубоги финалида “Манчестер Сити”га қарши “Уэмбли” стадионида саф тортади.

“Юнайтед” футболчилари ички чемпионатда яна иккита ўйин ўтказиши керак. 15 май куни жамоа “Ньюкасл”ни қабул қилади ва орадан тўрт кун ўтказиб, “Брайтон” меҳмони бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию