“Манчестер Юнайтед” футболчилар орасида Эрик тен Хагга қарши кураш бошланди
“Манчестер Юнайтед” нафақат ўйин борасида, балки ички муҳитни яхшилаш учун ҳам анча ишларни амалга оширишига тўғри келади.
Caught Offside нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед” футболчилар орасида бош мураббий Эрик тен Хагнинг қарорларига қарши чиқаётган ўйинчилар сони ортиб бормоқда.
Манбанинг таъкидлашича, футболчилар нидерландиялик бош мураббий ўз ҳамюрти Жошуа Зиркзеега ён босаётганини иддао қилмоқда. Улар янги келган футболчи самарали ўйин кўрсата олмаётганига қарамай, унга мунтазам ўйин амалиёт берилаётганидан норози.
Бундан ташқари, “Юнайтед” вакиллари Эрик тен Хаг бошчилигидаги мураббий штаби Алехандро Гарночани етарли даражада ўйнатмаётганига жиддий эътироз билдирмоқда.
Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган кучли мураббий қидирмоқда.
Фикрлар