“Манчестер Юнайтед” ғаройиб рекорд ўрнатди

“Манчестер Юнайтед”нинг Англия Премьер-лигаси 13-турида “Эвертон” устидан 3:0 ҳисобида қозонган ғалабаси тарихий аҳамият касб этди.

Squawka портали мутахассисларининг таъкидлашича, манчестерликлар Англия Премьер-лигасида “қуруқ” ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди. “Манчестер Юнайтед” чемпионатда 500 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган биринчи жамоа бўлди.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда “Челси” қайд этилган. “Аристократлар” 476 та беллашувда гол ўтказмаган.

Кучли учликда қайд этилган “Ливерпуль” дарвозабонлари жами 460 та беллашувда рақибга гол уриш имконини бермаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!