"Манчестер Юнайтед" жаҳон чемпионини олиб келмоқчи
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини Англия Премьер-Лигасида давом эттириши мумкин.
"Calciomercato" нашрининг хабар беришича, франциялик ҳавбек хизматига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унинг "кекса сеньоралар" билан амалдаги келишуви 30 июнь куни якунига етади. Янги битим борасида томонлар ҳозирча келиша олмаяпти. Шу сабабли, Рабьо эркин агент мақомида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Маълумот учун, Адриен жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 3 голга ассистентлик қилган.
Фикрлар