“Манчестер Юнайтед” Жейдон Санчони кутиб олишга тайёрланмоқда

“Боруссия” ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо келаси мавсумдан Манчестерда тўп сурадиган бўляпти.

Маълумотларга қараганда, томонлар инглиз футболчиси трансферини 100 миллион фунтга келишиб олган.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер анчадан буён бу футболчини ўз жамоаси таркибига қўшиб олишни орзу қилаётган. Вазиятни кузатиб бораётган экспертлар музокаралар якуний босқичга кирганини ва трансфер катта эҳтимол билан тез кунларда амалга оширилишини таъкидлашмоқда.

Санчо жорий мавсумда 43 та ўйинда 19 та гол уришга муваффақ бўлди.

4a5e1643ec30a7aba8bf75da5f4f00df5bd99ff4bcfe5453989647

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)