
“Манчестер Юнайтед” кўп гол ура оладиган супертўпурар топди
“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар бозорида сотиб олмоқчи бўлган футболчилар рўйхатига “Байер” ҳужумчиси Патрик Шикни ҳам қўшиб қўйди.
Футболчи бу мавсум барча мусобақаларда 40 бор майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23 та гол ёздириб қўйди ва бу ҳолат "Манчестер Юнайтед" скаутлари эътиборидан четда қолмади.
Клуб скаутлари ушбу мавсум давомида Чехия терма жамоаси аъзоси бўлган Шикни бир неча бор кузатган. Ҳозирча, Шик “Юнайтед”нинг асосий нишони эмас, бироқ жиддий номзод сифатида кўриб чиқилмоқда.
Шикнинг Леверкузен клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача амал қилади.
Айни пайтда Шикка Саудия Арабистони Про-лигасидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда, бироқ агар у “Байер”ни тарк этадиган бўлса. Кўчиб ўтиш учун кўпроқ Англияни маъқул кўради.
Леверкузенликлар тўпурар ҳужумчи трансферидан 30 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишни кўзламоқда.
Комментарии