“Манчестер Юнайтед” рақобатда “Реал”ни енгди
“Манчестер Юнайтед” ва “Реал” бир неча ҳафта давомида “Лилль” ҳимоячиси Лени Йоро учун ўзаро рақобат олиб бор.
18 ёшли футболчи гарчи фақат “Реал”га ўтиш истагини билдирган бўлса-да, манчестерликлар берган таклиф унинг режасини ўзгартирди.
Манчестерликлар Йоро трансфери бўйича францияликларга бир неча таклиф юборди ва охиргиси клубга ҳам, ўйинчининг ўзига ҳам маъқул келди.
“Юнайтед” раҳбарияти трансфер учун “Лилль”га 50+12 миллион евро бадал пули ва бонус, Йорога беш йллик шартномаси ва ҳар мавсум учун 7+2 миллион евро маош ҳамда бонус таклиф қилди.
“Реал” эса, ўйинчининг шартномаси тез орада якунланишини рўкач қилиб, трансфер бўйича таклифини 20 миллион евродан оширмади. Ўйинчи манчестерликларни танлаганидан кейин “Қироллик клуби” бу ёз марказий ҳимояга янги футболчи олмасликка қарор қилди.
Фикрлар