Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида Москванинг ЦСКА (2:1) клубини мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, манкуанликлар кетма-кет 40та ўйиндан буён “Олд Траффорд”да мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Бу эса клубнинг янги рекорди бўлиб тарихга кирди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо шогирдлари ЕЧЛнинг “А” гуруҳида иштирок этишди ва якунда 15 очко билан 1-ўринни эгаллаб, навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Улар премьер-лигада ҳам пешқадамлар қаторида боришмоқда. МЮ ҳозирча 1-ўринни эгаллаб турган ҳамшаҳари “Манчестер Сити”дан 8 очко ортда қолмоқда.