“Манчестер Юнайтед” таркибни тозалай бошлади

Бир неча йилдан бери “Манчестер Юнайтед”да тўп тепаётганига қарамай, бошланғич таркибдан муқим жой ола билмаган Антони Марсьяль ёзда ўзига бошқа иш топишига тўғри келади.

Туниқли инсайдер Самуэл Лакхёрстнинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти франциялик футболчидан имкон қадар тезроқ қутилмоқчи.

Бош мураббий Эрик тен Хаг ҳам Марсьялга келаси мавсумда ҳам имконият бермоқчи эмас.

Антони жорий мавсум АПЛда тўққиз маротаба майдонга тушиб, учта гол ва иккита ассист қайд этди. Шунга қарамай, у жамоа учун кераксиз футболчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!