“Манчестер Юнайтед” юлдузи “Бавария” таклифини рад этди

Chery Tigo 7 PRO

“Манчестер Юнайтед”нинг бразилиялик футболчиси Каземиро фаолиятини Бундеслигада давом эттириш имконига эга бўлганди.

Trivela нашрининг хабар беришича, 32 ёшли таян ярим ҳимоячисига “Бавария”дан чорлов бўлган. Бироқ машҳур футболчи немисларга рад жавобини берди.

“Реал”да катта ютуқларни қўлга киритган Каземиро Манчестерга 2022 йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди. Бироқ кейин мавсумларда тажрибали ярим ҳимоячининг ўйини кўп танқид қилинмоқда.

Каземиро олдида Саудия Арабистонига кўчиб ўтиб, молиявий имкониятларини яхшилаб олиш вариантини ҳам бор. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!