"Манчестер Юнайтед"да дебют қилишга улгурмаган футболчи соғайди

Ҳимоячи Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан сўнг дарҳол жароҳат олган эди. Футболчи яқинда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига махсус югуриш йўлакчасида машқ қилаётгани акс этган видеосини жойлаштирди.

"Қайтиш йўлида", - деб ёзган Йоро.

Айтиш жоизки, 18 ёшли франциялик футболчи "Манчестер Юнайтед" таркибига ёзги трансферлар даврида "Лилль"дан келиб қўшлди. У ҳали "қизил иблислар" сафида расмий дебют ўйинини ўтказмаган. Йоро "Арсенал"га қарши бўлиб ўтган мавсумолди ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эди.

«Манчестер Юнайтед» айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 19 октябрь, шанба куни "Брентфорд"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!