“Манчестер Юнайтед”га машҳур тўпурар келяпти

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари жамоанинг ҳужум салоҳиятини ошириш мақсадида кўп гол ура оладиган форвард олиб келишни режалаштирган.

Манбаларнинг таъкидлашича, январь ойида жамоа “Лейпциг” ҳужумчиси Тимо Вернер келиши кутиляпти. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

“Лейпциг” хўжайинлари агар Вернернинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишини кафолатлайдиган клуб бўлса, ҳужумчининг трансферига қаршилик қилмайди.

27 ёшли Тимо Вернер жорий мавсумда кам ўйнаяпти. Бундеслигада саккиз марта майдонга тушган футболчи ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди холос.

Вернер Англия чемпионатида ўйнаш тажрибасига эга. Тимо икки йил давомида “Челси” сафида тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!