“Манчестер Юнайтед”нинг энг расво трансферлари
Машҳур Goal портали “Манчестер Юнайтед” америкалик бизнесменлар – Глейзерлар оиласи қўлига ўтганидан кейин амалга оширилган энг омадсиз трансферлар рейтингини эълон қилди.
Нашр муаллифлари ўз маълумотномаларига 18 та футболчи номини киритди.
“Манчестер Юнайтед”нинг сўнгги йиллардаги энг расво трансфери сифатида бразилиялик Антони тан олинди. Клуб бу футболчи учун 85 миллион фунт тўлаган эди. Бироқ ўйинчи ўзини кўрсата олгани йўқ.
Goal портали энг расво трансферлар рўйхатига Антонидан ташқари турли даврларда жамоага олиб келинган Алексис Санчес, Анхель ди Мария, Ромелу Лукаку, Поль Погба, Жейдон Санчо, Донни ван де Бек, Мемфис Депай, Радамель Фалькао, Уилфрид Заха, Бебе, Морган Шнайдерлин, Виктор Вальдес, Гарри Магуайр, Габриэль Обертан, Оуэн Харгривз, Генрих Мхитарян ва Андерсонни киритди.
Фикрлар