"Манчестер Юнайтед"нинг Санчо борасидаги қарори ўзгарди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчонинг келажаги ҳалигача номаълумлигича қолмоқда. Англиялик футболчи жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан келишмай қолгани туфайли қишда "Боруссия"га ижарага берилганди. 
 
Аввалроқ "қизил иблислар 23 ёшли футболчини 50-60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида хабар берилган эди. Энди МЮ раҳбарларининг бу борада фикри ўзгарди. "DerWesten" нашри хабарига кўра, манкунианликлар Санчони 35-40 миллион еврога сотишга рози.
 
Эслатиб ўтамиз, Жейдон январдан бери Бундеслиганинг 8 учрашувида қатнашиб, битта гол урди ва икки шеригининг голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!