"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси ММА да дебют қилади

  • 27 апрель, 00:14
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра 23 май куни Париждаги "Professional Fighters League Europe" турнирида иштирок этади. Бироқ ҳозирча унинг рақиби эълон қилинмади.

"Мен дунёнинг энг катта стадионларида футбол ўйнадим. Жамоам учун курашдим. Йирик совринларни қўлга киритдим. Энди бошқа спорт турида янги чўққиларни забт этмоқчиман. Париждаги турнирдан умидларим катта!" - деди франциялик ММА даги дебюти олдидан.

Маълумот учун, Патрис Эвра саккиз ярим йилни "Манчестер Юнайтед"да ўтказган ва шу вақт ичида беш марта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!