Манчестерда қоламан, менга имкон беринг!
Ҳужумчи Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига ижобий сигнал юбориб, клубда қолиш ва бош мураббий Майкл Кэррик қўл остида фаолиятини қайта бошлаш ғоясига очиқ эканини билдирган.
Бу ҳақда Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Манбага кўра, бир неча кун аввал футболчининг вакиллари ҳамда «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари ўртасида самарали учрашув бўлиб ўтган. Унда 28 ёшли форвардни асосий жамоага қайта қўшиш ва унинг мавсумолди йиғинида тўлиқ иштирок этиши масалалари муҳокама қилинган.
Ёзги трансфер ойнаси яна бир неча ҳафта давом этади ва барча томонларни қониқтирадиган таклиф тушса, англиялик футболчи клубини ўзгартириши ҳам мумкин.
Бироқ айни вақтда Рэшфорд ўзини тарбиялаган қадрдон клубига қайтиш имкониятини ёпмаган. Аксинча, у ҳозирча бутун эътиборини янгиланган «Манчестер Юнайтед» таркибида ўз ўрнини мустаҳкамлашга қаратган.

Фикрлар