Манчестерда қолсанг, маошинг кесилади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчи Маркус Рэшфорд “Барселона”дан ижарадан қайтганидан кейин ўзига янги жамоа топиши талаб этиляпти.

Англиялик футболчи Манчестерда қолишга ҳам қарши эмас. Бироқ у жамоага қайтиши учун  маоши қисқаришига розилик бериши керак. Бу ҳақда Goal  ва Manchester Evening News каби нуфузли манбалар хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти маошлар тизимини мувозанатлаштириш устида ишламоқда. Шу боис, Рэшфорддан янги шартнома имзолаб, ҳафтасига 325 минг фунт стерлинг (тахминан 380 минг евро) миқдоридаги амалдаги маошини камайтиришга розилик бериши сўралади.

Манчестерликлар раҳбарияти Рэшфорднинг юқори маоши жамоа ичида норозилик келтириб чиқариши ва бошқа футболчилар ҳам шунга тенг хизмат ҳақи талаб қилиши мумкинлигидан хавотирда.

28 ёшли Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!