Манчестерда текин ишлашга тайёрман!

  • 4 октябрь, 08:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Кейинги пайтда “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Рубен Аморим билан хайрлашиши ва ўрнига бошқа мутахассис қидираётгани ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда.

Tecno

TALKsport нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” атрофидаги вазиятни кузатиб бораётган англиялик мураббий Нил Уорнок ушбу жамоани текинга бошқаришга тайёрлигини билдирди.

- Ҳозир бўшман. “Манчестер Юнайтед”ни бошқарсам, бир фунт ҳам олмайман, текинга ишлашга розиман. Номзодлар рўйхатига менинг ҳам номимни қўшиб қўйинглар, - деди Нил Уорнок.

76 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятида 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Англиянинг йигирмага яқин жамоасида ишлаган. Бундан ташқари, 2024 йили Шотландиянинг “Абердин” жамоасида қисқа муддат ишлади ва шундан бери ишсиз юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
04/10/2025 08:49
афсус, бундай мутахассисларни олишмайди!