Манчестердан икки юлдузни оламиз

Англия Премьер-лигасининг ўртамиёна жамоаларидан ҳисобланган “Эвертон” мавсумнинг иккинчи ярми учун таркибини янги ўйинчилар билан кучайтиришга қарор қилди.

Мерсисайдликлар бу мақсадини амалга ошириш учун “Манчестер Юнайтед”дан бирданига икки нафар ҳужумкор футболчини таклиф қилиш устидан иш олиб бормоқда.

Манбаларда қайд этилишича, “Эвертон” манчестерликларнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Кобби Майну ва 24 ёшли ҳужумчи Жошуа Зиркзеени январь ойида ижарага олмоқчи.

Бу иккала футболчи ҳам Рубен Аморим жамоасида ўйин амалиёти етишмаслигидан норози бўлмоқда. Жорий мавсумда Майну барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 12 та ўйинда қатнашиб, бир марта голли узатма берган. Зиркзеенинг ҳисобида ҳам 12 та ўйин ва 1 та гол бор.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг айрим ўйинчилари Африка Миллатлар кубогида қатнашиш учун ўз мамлакатлари терма жамоаларига жўнаб кетгани боис, Майну ва Зиркзеенинг январда кетишига қаршилик қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!