Манчестерликлар "Барса" футболчисини чақиряпти
Камида 100 миллион евро сарфлаш керак
«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ҳақида маълумот сўраб мурожаат қилгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk манбаси ёзди.
Журналист Маттео Моретто маълумотига кўра, инглиз клуби нафақат Лопес, балки «Атлетико» ярим ҳимоячиси Пабло Барриос номзодини ҳам ўрганмоқда. Шу билан бирга, ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган, гап фақат дастлабки қизиқиш ва сўровлар ҳақида кетмоқда.
23 ёшли «Барселона» футболчисига «Челси» ва ПСЖ ҳам даъвогар сифатида кўрилмоқда. CaughtOffside маълумотига кўра, парижликлар тахминан 80 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда. «Барселона» эса футболчини камида 100 миллион евро эвазига сотиш имконини кўриб чиқишга тайёр.
TEAMtalk таъкидлашича, агар Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»ни тарк этса, Лопес унинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Жорий мавсумда испаниялик ярим ҳимоячи 12 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли пас берди.
Изоҳлар (0)