Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Манчестерликлар "Барса" футболчисини ўзига оғдириб олмоқчи

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Каталонияда зўр ўйинчилар бор

«Манчестер Юнайтед» янги чап ҳимоячи қидиришни давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти учун бу масала, «Брайтон» билан ярим ҳимоячи Карлос Балеба трансфери бўйича келишувга эришилгандан кейин, асосий устувор йўналиш сифатида кўрилмоқда. 

Бу ҳақда инсайдер журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ X да хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, сўнгги кунларда «қизил иблислар» «Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алекс Бальде атрофидаги одамлар билан алоқага чиққан. Мақсад — унинг Каталония клубини тарк этиши эҳтимоли ва бундай трансфер қайси шартларда амалга ошиши мумкинлигини аниқлаш бўлган. Шу билан бирга, ҳозирча испаниялик футболчи ўзини «Барселона»да бахтли ҳис қилаётгани таъкидланмоқда.

Ўтган мавсумда Бальде барча мусобақалар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушди ва учта голли узатма муаллифига айланди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Бальденинг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ