Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Манчестерликлар: Бу юлдузни "Барса"га қолдирмаймиз!

Зўр ўйинчининг бозори чаққон

«Ювентус» таркибида тўп сураётган ҳимоячи Андреа Камбьясо Англия премьер-лигасининг етакчи клубларидан бирига ўтиш имкониятига эга. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» скаутлари италиялик футболчининг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда. Манчестер клуби унинг ўйинини таҳлил қилмоқда ва эҳтимолий трансферни кўриб чиқаяпти.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Камбьясога «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу тариқа, футболчи атрофида Европанинг икки йирик клуби ўртасида рақобат юзага келиши мумкин.

26 ёшли латерал «Ювентус» сафида 2022 йил ёзидан бери ўйнамоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июни охирига қадар мўлжалланган. Камбьясонинг бозор қиймати тахминан 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ