Манчестерликлар Германиядан янги дарвозабон олади
Дарвозани унга топширса бўлади
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоанинг дарвозабонлар сафига қўшимча куч олиб келиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Унинг маълумотича, «Манчестер Юнайтед»нинг диққат марказида ҳозирча 20 ёшли немис дарвозабони Деннис Займен турибди. У ҳозирда «Штутгарт» шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчи учун курашда манкунианликлар асосий рақобатни «Интер» ва «Атлетико» клублари билан олиб бориши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, Займеннинг «Штутгарт» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Ёш дарвозабоннинг эҳтимолий трансфер баҳоси тахминан ўн миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсум Бундеслигада Деннис Займен тўртта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан олти марта тўп ўтказиб юборган.

Изоҳлар (0)