Манчестерликлар ҳимоя чизиғини янгилайди

CHERY AUTO

Келгуси йилда “Манчестер Юнайтед” бир қатор трансферларни амалга оширишни, хусусан, ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. 

Манчестерликлар клубнинг қисқа ва узоқ муддатли эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган бир нечта марказий ҳимоячиларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳали ҳамoн “Эвертон” ҳимоячиси Жеррэд Брэнтуэйт бўлиб қолмоқда. Уни жисмоний кўрсаткичлари ва тўпни назорат қилиш қобилияти учун юқори баҳоланмоқда.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Кристал Пэлас” ҳимоячиси ва сардори Марк Гехига ҳам қизиқиш билдиряпти. Ўйинчи ўз сифатларидан ташқари, маҳаллий тарбияланган футболчилар мавжудлиги талаби билан ҳам мос келади.

Манкунианлар “Аталанта”нинг 17 ёшли футболчиси Хонест Аханорни ҳам кузатмоқда. Ҳимоячи клуб ичида ривожлантириш мумкин бўлган ёш истеъдодларга бўлган афзалликларига тўлиқ жавоб беради.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!