Манчестерликлар икки трансфердан кейин учинчи ярим ҳимоячини танлаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишга тайёргарлик кўраётган “Манчестер Юнайтед” жорий ёзда учинчи ярим ҳимоячини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Жорий ҳафтада “Юнайтед” марказий чизиқни кучайтириш учун “Челси”дан Андрей Сантос ва “Астон Вилла”дан Юри Тилемансни харид қилди.

Бироқ клуб бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Чунки Каземиро жамоани тарк этди, Мануэль Угарте эса тизза боғламларининг узилиши туфайли бир неча ой майдондан ташқарида қолади.

Бундан ташқари, Майкл Кэррик жамоаси янги мавсумда Чемпионлар лигасига қайтгани сабабли анча кўпроқ ўйин ўтказишига тўғри келади.

“Юнайтед”нинг трансфер нишонлари рўйхатида “Борнмут” футболчиси Алекс Скотт ҳамда “Брайтон” ярим ҳимоячиси Карлос Балеба бор.

Бироқ Sky Sports нашри таъкидлашича, манчестерликлар Сантос ва Тилеманс учун 85 миллион фунт сарфлаганидан кейин учинчи ярим ҳимоячи учун катта маблағ тўлашга тайёр эмас.

Айни вақтда “Манчестер Юнайтед” Англия ички бозорида ҳам, хорижда ҳам муносиб вариантларни қидиришда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!