Манчестерга ҳали танилиб улгурмаган тўпурар келади
Янги юлдузлар чиқяпти
Англиянинг машҳур клуби «Манчестер Юнайтед» Исландия терма жамоаси ҳужумчиси Орри Оскарссонни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда футбол оламида инсайдер сифатида танилган Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Маълумотларга кўра, 22 ёшли форвардга фақат «Манчестер Юнайтед» эмас, балки «Тоттенхэм» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг эҳтимолий трансфери қишки трансфер ойнаси давомида амалга оширилиши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Орри Оскарссонни жароҳат олган Беньямин Шешко ўрнини босиши мумкин бўлган номзод сифатида кўрмоқда.
Орри Оскарссон 2024 йили «Копенгаген» клубидан «Реал Сосьедад» жамоасига ўтган. 2025 йилда эса сан-себастьянликлар таркибида Испания кубогини қўлга киритган.
Изоҳлар (0)