Манчестерликлар жамоани кучайтирадиган ўйинчи топди
«Фулҳэм» жамоаси ярим ҳимоячиси Сандер Берге яқин вақтларда «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин.
TEAMtalk нашри маълумотига кўра, «қизил шайтонлар» 28 ёшли норвегиялик футболчини ярим ҳимояни кучайтириш учун устувор номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Клуб раҳбарияти Берге трансфери 40 миллион фунт стерлингдан (тахминан 47 миллион евро) камроқ маблағга тушишини кутмоқда.
Сандер Берге ҳозирги кунда «Фулҳэм» билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома асосида ўйнамоқда. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион евро атрофида баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоя чизиғини «Челси»дан Андрес Сантос ва «Астон Вилла»дан Юри Тилеманс билан тўлдирган эди.

Фикрлар