Манчестерликлар катта ишга қўл урмоқда

Англия Премьер-лигасида мавқеини тиклашга ҳаракат қилаётган “Манчестер Юнайтед” клуби яқинда якунланган қишки трансферлар ойнаси даврида жамоа таркибини кучайтирмади.

Бироқ клуб раҳбарияти муҳим трансферларни ёзда амалга оширишни режалаштириб қўйган. Ана шу мақсадда мутасаддилар янги ижрочиларни олиб келиш учун ёзда 200 миллион фунт стерлинг ажратадиган бўлди.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, ёзги трансферлар учун маблағ ажратилишидаги муҳим омиллардан бири жамоанинг Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш ҳисобланади.

Агар “Манчестер Юнайтед” мақсадига етишиб, қитъанинг энг нуфузли турнирида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлса, бу ҳолат клубнинг трансфер сиёсатига жиддий таъсир ўтказади.

Мураббийлар штаби ва спорт бўлими вакиллари биринчи навбатда ярим ҳимоя чизиғи ислоҳотга муҳтож, деб ҳисобламоқда ва ажратилган сумманинг катта қисми майдон марказидаги позицияларни кучайтиришга йўналтирилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!