Манчестерликлар қимматбаҳо футболчисини “Барса”га жўнатяпти
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ўтган йили бош мураббий Эрик тен Хаг билан зиддиятга борган Жейдон Санчони жамоада қолдирмасликка қарор қилди.
Ўтган мавсум манчестерликлар ҳужумкор футболчини Дортмунднинг “Борусия”га ижарага бериб юборганди. Мавсум охирида томонлар тўлиқ трансфер борасида келишувга эриша олмади.
Аниқроғи, Бундеслига клуби манчестерликлар талаб қилган 40 миллион еврони тўлашни истамади.
“Барселона” таркибни кучайтариш вариантларини қидирмоқда. Манчестерликлар Санчони кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага бермоқчи.
“Юнайтед” раҳбарияти келаси йили Санчо бўйича ҳисоб-китоб жараёнида каталонияликларнинг бирор футболчисини олиш вариантига ҳам рози бўлиши айтилмоқда.
Манчестерликлар сафида катта маош оладиган Жейдон Санчо “барселона”га ўтишга тайёр ва ўйин амалиётига эга бўлиш учун хизмат ҳаққининг бир қисмидан воз кечишга розилик берган.
Фикрлар