Манчестерликлар қимматбаҳо ҳимоячини олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ньюкасл» клуби таркибида тўп суриб келаётган чап қанот ҳимоячиси Льюис Холл «Манчестер Юнайтед»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.

Манчестер клуби 21 ёшли футболчини қўлга киритиш умидини ҳали ҳам йўқотмаган. «Қарғалар» ўз футболчисини сотишни истамаса-да, TEAMtalk нашри маълумотига кўра, «Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик чап қанот ҳимояси учун айнан Холлни устувор номзод сифатида кўрмоқда. 

Футболчининг ўзи ҳам янги жамоага ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, «Ньюкасл» истеъдодли англиялик ҳимоячи учун тахминан 60 миллион фунт талаб қилмоқда. Бу деярли 70,5 миллион еврони ташкил этади. Шу билан бирга, Transfermarkt портали Холлнинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!